Эден Азар Россия термасига қарши ўйнамайдиган бўлди

 

Англиянинг “Челси” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар яқин кунлардаги ўйинларни ўтказиб юбориши мумкинлигини хабар бериб ўтгандик.

Маълум бўлишича, Азар Бельгия терма жамоасининг 2 та ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда бельгиялик журналист Кристоф Теро маълум қилган.

Кристоф Теро берган маълумотига қараганда, Эден Азар АПЛ доирасидаги 29-турдан ўрин олган “Сток Сити”га қарши ўйинда орттириб олган жароҳати унга терма жамоа иштирокидаги ўйинларда ўйнамасликка сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Грецияга қарши баҳсни ва Россия билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!