Эдгар Гесс "Динамо"да иш бошлайди

Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида барчамизга яхши таниш бўлган Эдгар Гесс мураббийлик фаолиятини Самарқанднинг "Динамо" клубида давом эттириши мумкин.

Олинган маълумотларга кўра, томонлар ўзаро келишувга эришиб улгурган.

 

Қайд этиш жоиз, Эдгар Яковлевич фаолияти давомида Қаршининг "Насаф", Ғузорнинг "Шўртан" жамоаларида ишлаб мухлислар меҳрини қозонган. Айниқса "Шўртан" бош мураббийи сифатида обрўга эриша олган. Гесснинг сўнги иш жойи эса "Андижон" жамоаси бўлган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!