Эдин Жеко: Бу мавсум фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири

29 март,2017, 12:38 376

Эдин Жеко: Бу мавсум фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири

 

Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Эдин Жеко бу мавсумни фаолиятидаги энг яхшиларидан бири эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Dnevnik Nove TV хабар бермоқда.

- Бу мавсум фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири. Ўйлайманки, яна икки мавсум шунақа юқори даражада ўйнай оламан. Италия чемпионатида “Ювенус” билан рақобат қилиш қийин. Аммо биз охиригача курашамиз, - дейди Жеко.

Маълумот ўрнида, Эдин Жеко бу мавсум Италия чемпионатида  29 ўйинда 21 та гол уришга эришди.