Эдин Жеко: "Челси"дан олинган очко жуда муҳим эди

«Рома» форварди Эдин Джеко ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-тури доирасидаги «Челси» билан учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Баҳс дуранг – 3:3 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

«Улар учта имкониятни юзага келтириб, учта гол уришди. Бу «Челси» нақадар кучли эканини исботлайди. Бироқ биз ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Менинг кўнглим тўлди. Бу жуда муҳим очко. Эҳтимол, ўйиндаги гол менинг энг яхши тўпларимдан бири бўлди. Ҳар бир очко қимматли, айниқса «Челси»га меҳмонга бориб, биз каби ўйнасангиз.

Энди А Серияга эътибор қаратамиз, сўнг яна ЕЧЛда муваффақиятли иштирок этишга ҳаракат қиламиз», - дея Джеконинг сўзларини келтиради УЕФА сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!