Эдин Жеко: Хет-трикни қизларимга бағишлайман

 

Кеча ЕЛ 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Вильярреал” – “Рома” баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Мазкур беллашувда римликлар ҳужумчиси Эдин Жеко хет-трик қайд этди.

Ўйиндан сўнг форвард учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

- Бугун фаолиятимдаги энг яхши кунларимдан бири бўлди. Хет-трикни мен қизларимга бағишлайман. Биз ажойиб ўйин намойиш этдик ва сафарда гол ўтказиб юбормадик. Олдинда яна 90 дақиқа бор. Шунинг учун эътиборсизликка берилмаслигимиз керак, - дейди ҳужумчи.   

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!