Эдин Жеко афсонавий Тоттининг рекордини йўққа чиқарди

2 апрель, 10:24 369

Эдин Жеко афсонавий Тоттининг рекордини йўққа чиқарди

 

“Рома” жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко “Эмполи”га қарши (2:0) қарши ўйинда дубль муаллифига айланди ва клубнинг янги рекордини ўрнатди.

Босниялик футболчи жорий мавсумдаги 32 ва 33-голларини киритиб, битта мавсумда гол уриш бўйича Тоттининг рекордини янгилади.

Афсонавий “Рим Императори” 2006/07 йилги мавсумда жами 32 та гол киритишга муваффақ бўлганди.