Эдинсон Кавани – Францияда мавсумнинг энг яхши футболчиси!

16 май,2017, 08:23 224

Эдинсон Кавани – Францияда мавсумнинг энг яхши футболчиси!

Франция чемпионатининг жорий мавсум якунланишига 1 тур қолганида ушбу мавсумнинг энг яхши футболчиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани 2016/17 йилги мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.

Уругвайлик футболчи Франция чемпионатининг 35 ўйинида 35 та гол уриб, ҳозирча тўпурар бўлиб турибди.