Эҳтиёт бўлинг! Роббен қайтмоқда (видео)

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида “Бавария” ўз майдонида Лондоннинг “Арсенал” клубини қабул қилди ва йирик (5:1) ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувда мюнхенликлар рақиблари дарвозасига нақд 5та тўп йўллашди.

Ўйиндаги дастлабки голга “Бавария”нинг тажрибали футболчиларидан бири Арьен Роббен муаллифлик қилди. Унинг узоқдан йўллаган зарбаси “тўпчилар” дарвозабонини доғда қолдирди. ўз ўрнида 33 ёшли голландиялик футболчи бу голи билан яна ўзининг аввалги ҳолатига қайтаётганини кўрсатиб қўйди дейиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” раҳбарияти амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунланадиган Роббен билан келишувни яна бир йилга узайтиришини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!