Эль-Шаарави “Рома”да қолишни истамоқда

3 апрель, 18:58 321

Эль-Шаарави “Рома”да қолишни истамоқда

Римнинг “Рома” клуби форварди Стефана Эль-Шааравининг агенти Федерико Пастореллонинг сўзларига кўра футболчи “бўрилар” сафида қолишни истаяпти.

“Эль-Шаарави “Рома”да бахтли. У бу ерда иложи борича узоқроқ қолмоқчи. Стефан улкан салоҳиятга эга кучли футболчи”, - дейди агент Il Messaggero нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Эль-Шаарави жорий мавсум Италия А Сериясида 24та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.