Эл-Шаравининг “Челси” дарвозасига киритган голи ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи бўлди (видео)

Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Стефан Эл-Шарави томонидан ЕЧЛ 4-туридан  “Челси” дарвозасига киритилган ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди.

УEФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада иштирок этган мухлисларнинг 31 % айнан италиялик футболчи томонидан киритилган голни энг чиройлиси деб топишди.

Бу борада иккинчи ўрин “Андерлехт” дарвозасини аниқ нишонга олган Неймар(ПСЖ)га насиб этди. Унга сўровномада иштирок этган 26 % мухлислар овоз беришди.

Кучли учликни эса “Атлетико” ҳужумчиси Томас Тейе банд этди – 17 % овоз билан.

Ушбу ҳавола орқали ҳар уччала голни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!