Эль-Хаддади Марокаш сафида ЖЧ-2018да ўйнамоқчи, аммо...

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Мунир Эль-Хаддади Марокаш футбол федерациясидан кўмак сўрамоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчи Марокаш терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок этмоқчи. Бироқ, бу борада бир муаммо бор. Гап шундаки, у Испания терма жамоаси савида Евро-2016 саралашида 13 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

ФИФА қонун-қоидаларига кўра эса миллий терма жамоада ўйин ўтказган ҳар қандай футболчи бошқа давлат терма жамоасида ўйнаши мумкин эмас. Шундай экан Мунирнинг бу борадаги орзуси деярли ушалмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!