Эл Яквинта кимга қарши октагонга чиқиши эълон қилинди

UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камарига собиқ номзод Эл Яквинта UFC Fight Night 135 доирасида 25 август куни Жастином Гэтжига қарши октагонга чиқади.

Маълумот учун, Яквинта апрель ойида юқорида айтиб ўтилган чемпионлик камари учун курашда Хабиб Нурмагомедовга имкониятни бой берганди. Гетжи эса охирги икки беллашувда мағлубиятга учраган.

Гэтжи UFCдаги фаолияти давомида 18 марта ғалаба қозониб, икки марта имкониятни бой берган. Яквинтада 13 ғалаба, 4 мағлубият.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!