Элдор Шомуродов амалдаги чемпионга қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди

Бироздан сўнг Россия Премьер-лигаси 29-туридан ўрин олган “Спартак” ҳамда “Ростов” жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Ҳар иккала жамоа устозлари ушбу ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини эълон қилди.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов амалдаги чемпионларга қарши кечадиган ўйинни асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

«Ростов»: Абаев, Паршивлюк, Бобен, Ингасон, Сигурдссон, Скопинцев, Байрамян, Гацкан, Юсупов, Майер, Шомуродов.

«Спартак»: Селихов, Ещенко, Ташчи, Кутепов, Мельгарехо, Пашалич, Тимофеев, Зобнин, Ханни, Промес, Луис Адриано.

Маълумот учун, ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 21.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!