Элдор Шомуродовга “Зенит” ва “Рубин” қизиққан. Аммо у “Краснодар”га ўтмоқда

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Россияда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда Россия нашрлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “қалдирғочлар” футболчисини “Краснодар” ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. Айни пайтда ҳар икки томон трансфер бўйича майда деталларни ҳал қилишмоқда.

Хабарларга қараганда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг трансфер нархи 600 минг эврони ташкил қилмоқда.

Маълумот ўрнида, Шомуродовнинг "Зенит" ва "Рубин" каби клублар ҳам қизишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!