Элдор Суюнов: "Пахтакор"га ўтишимга асосий сабаб жамоада руй бераётган ўзгаришлар бўлди

 

“Насаф”да ўйнаган посбон ҳам “шерлар”дан бирига айланди.

Суюнов ҳам бошқа футболчилар каби клуб билан икки ярим йил муддатга шартномага имзо чекди. Жамоага келиши тўғрисида у қуйидагиларни айтиб ўтди:

- "Пахтакор"га ўтишимга асосий сабаб жамоада руй бераётган ўзгаришлар бўлди. Бу Ўзбекистон учун янгилик. Менга "Пахтакор"нинг янги лойиҳаси ёқди, айнан шу нарса бу жамоага келишима муҳим ўрин тутди. Бу ерда Лобанов ҳам ўйнайди. Мен рақобатдан қўрқмайман, бу биз учун фойдали бўлади, - дейди дарвозабон клуб расмий сайтига. 

Элдор Суюнов
Туғилган санаси: 12.04.1991
Туғилган жойи: Қарши
Амплуаси: дарвозабон
Ўйнаган жамоаси:
2011-17 “Насаф” 90 ўйин
Совринлари: ОФК Кубоги соҳиби-2011, Ўзбекистон Кубоги соҳиби-2015, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби-2016.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!