Элина Свитолина франция маликасини доғда қолдирди

Бирмингем шаҳрида ўтаётган “Nature Valley Classic – Birmingham” турнирининг иккинчи даврасида  украиналик Элина Свитолина ва франциялик Ализе Корне ўзаро рақобатлашди.

Иккинчи давранинг марказий учрашуви бўлган ушбу баҳсда Элина рақибини 6:4, 6:2 ҳисобида енгиб чорак финалга чиқди.

Шу тариқа Свитолина чорак финалда руминиялик Михаэла Бузэрнескуга қарши кортга чиқадиган бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!