Эллардайс ҳам Шотландия терма жамоаси бошқариши мумкин

“Кристал Пэлас” клуби ва Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сэм Эллардайс Шотландия терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 61 ёшли мутахассис жамоани мундиалга олиб чиқолмагани учун истеъфога чиқарилган Гордон Страканнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дэвид Мойес Шотландия футбол ассоциацияси билан бу борада музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!