Элнур Абдураимов филиппинлик Жеймс Палистени мағлуб этди

2 май, 13:52 836

Элнур Абдураимов филиппинлик Жеймс Палистени мағлуб этди

SPORTS.uz Ахборот Портали Бокс бўйича Осиё чемпионатидан энг сўнгги янгиликларни тақдим этишда давом этади.

Эрта тонгдан хабар берганимиздек, бугун мамлакатимиздаги бокс ихлосмандлари ҳамюртларимиз иштирокида 4 та жангни гувоҳи бўлишлари мумкин.

Бироз аввал якунига етган баҳсда, терма жамоамиз аъзоси Элнур Абдураимов филиппинлик Жеймс Палистега қарши жанг олиб борди. 60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз рақибига ҳеч қандай инконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.

Ушбу жангдан сўнг, терма жамоамизнинг яна бир вакили Шахрам Ғиёсов 69 кг вазнда доирасида иорданиялик Зиёд Эашаш билан чорак финал остонасида жанг қилади.

Шахрам Ғиёсов иштирокидаги жанг якунига етгач томошабинлар бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган боксчилар иштирокидаги 3 та баҳсни кузатадилар. Ва ушбу жанглардан сўнг, рингга Бектемир Мелиқўзиев чиқиб келади (куннинг 13-жанг). Боксчимиз ўзининг «темир» зарбалари билан эронлик Амин Зядига «мастер-класс» ўтиб беришини тахмин қилиш қийин эмас.

18:00 дан бошлаб эса, Жасурбек Латипов (52 кг) Қирғизистон терма жамоаси вакили Азат Усеналиевга билан кураш олиб боради (куннинг 21-жанг).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиборишмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.