Элнур Абдураимов индонезиялик боксчини иккинчи раунддаёқ таслим этди

3 май, 15:45 904

Элнур Абдураимов индонезиялик боксчини иккинчи раунддаёқ таслим этди

Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов чорак финал жангида индонезиялик Фарранд Папенданга қарши рингга кўтарилди.

Ҳозиргина якунига етган ушбу боксчилар ўртасидаги баҳс ҳамюртимизнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Жанг давомида яққол устунлик қилган Элнур Абдураимов осонлик билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.