Элнур Абдураимов таваллуд кунинг муборак

Бокс бўйича 60 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби, Осиё чемпиони Элнур "NUR" Абдураимов бугун 24 ёшга тўлди.

Тошкент вилоятида таваллуд топган Элнур боксга илк маротаба қадам қўйган давридан бошлаб, доимо, ғалаба сари олға интилди. У ҳаваскор боксдаги фаолияти давомида кўп карра Ўзбекистон чемпиони ва кўплаб халқаро турнирлар ғолибига айланди. Айни дамда у фаолиятини профессионал боксда ўтказмоқда.

Элнур Абдураимовни Sports.uz интернет портали ходимлари ва кўплаб спорт мухлислари туғилган куни билан табриклайди ва унга узоқ умр ҳамда фаолиятида улкан ғалабалар тилаб қолади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!