Элнур Абдураимов ярим финалда Чин юрти вакили билан жанг қилади

3 май,2017, 16:40 660

Элнур Абдураимов ярим финалда Чин юрти вакили билан жанг қилади

Бироз аввал 60 кг вазн тоифасида Бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал йўлланмаси қўлга киритган ҳамюртимиз Элнур Абдураимовнинг навбатдаги босқичдаги рақиби номи маълум бўлди.

Қайд этилган натижаларга кўра, Элнур ярим финалда хитойлик Жун Шанга қарши жанг қилади. Чин юртидан ташриф буюрган ушбу боксчи чорак финалда япониялик Араши Морисакани мағлуб этган эди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли намойиш этилмоқда (Ҳавола)

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.