Элнур Абдураимовнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

Ўзининг қизиқарли палласига кириб бораётган Бокс бўйича Осиё чемпионатида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида саралаш босқичи ўз якунига етди.

Саралашнинг сўнгги босқич баҳсларини ҳамюртимиз Элнур Абдураимов якунлаб берди. Терма жамоамиз вакили чемпионатдаги юришини ғалаба билан бошлади.

Уч раунд давом этган баҳсда терма жамоамиз вакили Филиппиндан ташриф буюрган Жеймс Палистени мутлоқ устунлик билан мағлуб этди.

Элнур чорак финалда Индонезия вакили Фарранд Папенданга қарши жанг олиб боради. Ушбу боксчи чорак финалга қадар туркманистонлик Язмират Гурбановни мағлуб этган эди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!