Эльнур Мамедов «Бухоро» стадионига ташриф буюрди

Бугун “Бухоро” стадионига, Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов, ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Меҳмонлар “Марказий” стадионни кўздан кечиришди ва Болалар ва Ўсмирлар Футбол мактаби, “Бухоро” жамоаси қароргоҳи, стадионда мухлислар учун яратилган шарт-шароитлар, стадион ён атрофидаги бинолар, билан яқиндан танишиб чиқди.
Мутахассислар “Бухоро” спорт мажмуасида нафақат футбол,шунингдек енгил атлетика, бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси,бокс спорт турлари билан шуғулланиш учун яратилган имкониятларни ижобий бахолади. Айниқса Элнур Мамедовни стадионни кузатаётиб, спорт мажмуаси ичидаги рассомлик устахонаси диққатини тортди ва устахонага кириб рассомдан ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди хамда у ердан илиқ таъсуротлар билан чиқиб кузатишда давом этди.
Шундан сўнг меҳмонлар клуб маркетинг хизмати ходимлари, матбуот хизмати ва бошқа бўлим ходимлари билан давра суҳбати ўтказдилар. Суҳбат чоғида клуб маркетинг ишларини келгусида янада ривожлантириш борасида ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!