Элёр Орифов: Сафардан илк очко билан қайтаяпмиз

16 апрель, 16:00 276

Элёр Орифов: Сафардан илк очко билан қайтаяпмиз

 

Олий лиганинг 6-тур баҳсларида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Қизилқумга”қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижага эришди.

Ўйиндан сўнг жиззахликлар ҳимоячиси Элёр Орифов ўйин борасида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Ажойиб ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этди. Сафардан илк очко билан қайтаяпмиз. Ўйиндан олдин мураббийларимизнинг барча кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйинда дуранг натижага эришдик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. 7-турда ўз майдонимизда “Нефтчи ”ни қабул қиламиз. Энди ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Учрашувга ташриф буюрган мухлисларимизга раҳмат, - дейди Орифов.