Эмери: “Барселона” билан бўлган ўйин бу шунчаки тасодиф эди

Хабарингиз бор кеча Франция чемпионатининг 30-турида ПСЖ клуби ўз майдонида “Лион” жамоасини қабул қилди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг парижликлар бош мураббийи Унаи Эмери ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Чемпионатда “Монако” устунликка эга. Шунинг учун ҳам биз ўз ўйинларимизда ғалаба қозонишимиз керак. Агар эътибор берсангиз биз қишки танаффусдан сўнг ўтказган 19та учрашувимизнинг 16тасида ғалаба қозондик, икки маротаба дуранг ўйнадик ва ўз майдонимизда “Барселона”дан устун кела олдик.

Биp мавсум сўнггига қадар Каталониядаги мағлубиятни унута олмаймиз. Аммо, жамоамиз “Барселона” билан бўлган иккинчи баҳс шунчаки тасодиф эканлигини исботлай олди”, - дейди испаниялик мутахассис Goal.com наширга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ айни дамда Франция чемпионатида пешқадам “Монако”дан 3 очко кам жамғарган ҳолда 2-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!