Эмери: Неймар "Реал"га ўтиши? Яхшиси буни Флорентинодан сўранг

ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоа ҳужумчиси Неймарнинг “Реал”га ўтиши борасидаги хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди.

”Неймарнинг “Реал”га ўтиши? Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Бу ҳақда Флорентино Пересдан сўранглар, бу борада менга барчаси қоронғу. Мен шундан хабардорманки ПСЖ ўз олдига улкан лойиҳани мақсад қилиб қўйган ва Неймар бу лойиҳанинг асосий қисмидир”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, мавсум якунлангач Эмерининг ўзи ҳам жамоадан кетиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!