Эмери Неймарнинг қачон сафга қайтишини айтди

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоа ҳужумчиси Неймарнинг тез орада сафга қайтишини айтди.

“Сўнгги текширувлар шуни маълум қилдики Неймар тез орада сафга қайтади. У катта эҳтимол билан мавсумнинг сўнгги учрашувларида иштирок эта олади. Биз бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли бразиялик футболчи февраль ойи охирларида жароҳат олган эди. У жорий мавсум парижликлар сафида жами 30та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 28та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!