Эмери: ПСЖга бу соврин керак эди

2 апрель,2017, 12:20 384

Эмери: ПСЖга бу соврин керак эди

Хабарингиз бор кеча Франция лига кубогининг финал учрашувида ПСЖ ва “Монако” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган учрашувда парижликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва кубокни қўлга киритишди.

Ўйиндан сўнг ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“ПСЖга бу соврин керак эди. Бу финал жамоамизнинг ўйини ўсиб бораётганини кўрсатиб берди.

Мен “Монако”дек кучли жамоага қарши ажойиб ўйин кўрсатиб, турнирда ғалаб қозонганимиздан ҳурсандман. Бу бизнинг чемпионатдаги ўйинимиздан тамомила фарқ қилди”, - дейди испаниялик мутахассис FourFourTwo нашрига берган интервьюсида.