Эмери “Реал”га мағлуб бўлиб, ПСЖдан ҳайдалишидан қўрқмайди

ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ 1/8  финалида унинг жамоаси “Реал”га мағлуб бўлиши борасида ўйламаяпти.

“Мен ҳозирги куним билан яшайман ва нима бўлишини билмайман. Менга биз “Реал”га мағлуб бўлсак, жамоадан кетишим борасида ҳеч ким айтмади.

Менимча, бизни олдинда бундан ҳам қийин ўйинлар кутиб турибди. Шунчаки, бу ўйинлар “Реал” билан бўладиган баҳс сингари матбуотда кўп шов-шув бўлмайди.

Бизнинг жамоа 1970 йилда ташкил топган ёш клуб саналади. Биз Европа грандлари билан бир қаторда туришни истаймиз. “Реал”га қарши баҳс бу борада биз учун катта қадан бўлади”, – деб айтиб ўтди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, “Реал” – ПСЖ ўйини 14 февралда, жавоб баҳси эса 6 март санасида Парижда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!