Энди Ўзбекистонда ҳам Суперлига ва ПРО-лига ташкил этилади

20 ноябрь,2017, 15:54 993

Энди  Ўзбекистонда ҳам Суперлига ва ПРО-лига ташкил этилади

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг қарорига кўра футбол бўйича Олий лига мусобақаси 2018 йилги мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси” деб аталади. Биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланади.

Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та жамоа иштирок этади. Тўртта даврадан иборат мусобақада жами 38та тур ўйинлари бўлиб ўтади. 12та жамоа 33та тур ўтказгач, 2та гуруҳга бўлинишади. Яъни 1-6 ўринларни эгаллаган жамоалар чемпионлик учун, 7-12 ўринни эгаллаган жамоалар эса Суперлигада қолиш учун яна 5та тур ўтказишади.

38-турдан сўнг очколар бўйича 1-ўринни эгаллаган жамоа чемпионликка эришади. 12-ўринни эгаллаган жамоа ПРО-лигага тушиб кетади. 11-ўринни эгаллаган жамоа эса ПРО-лигада 2-ўринни қўлга киритган жамоа билан иккита плей-офф учрашувини ўтказади. Ғолиб жамоа Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон ПРО-лигасида 16та жамоа иштирок этади. Иккита даврадан иборат мусобақада жами 30та учрашув бўлиб ўтади. 1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. 2-ўрин эгаси эса Суперлиганинг 11-ўриндаги жамоаси билан 2та плей-офф учрашувини ўтказади.