Энди "Алавес"ни италиялик мутахассис бошқаради

Испаниянинг “Алавес” клуби раҳбарияти жамоага янги мураббий тайинлаш борасида бир қарорга келди. AS нашрининг хабар беришича ушбу лавозимга италиялик Жани Де Бьязи тайинланади.

Унга кўра испан клуби 61 ёшли мутахассис билан жорий мавсум сўнггига қадар шартнома имзолайди. Агар натижа раҳбариятни қониқтирса, келишув яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

Маълумот учун, Де Бьязи мураббийлик фаолияти давомида «Модена», «Брешия», «Удинезе», «Леванте» ва «Торино» каби клубларни бошқарган. Унинг бу борадаги сўнгги иш жойи Албания терма жамоаси бўлди. Италиялик мутахассис бу ерда 2011-2017 йилларда фаолият олиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!