Энди Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ҳам 4-ўзгаришга руҳсат берилади

УЕФА ўз тасарруфидаги мусобақалар қоидасига баъзи ўзгаришлар киритилгани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра агар ўйинлар қўшимча вақтларга қадар давом этадиган бўлса, бу вазиятда жамоаларга яна биттадан, умумий ҳисобда эса 4-марта футболчи алмаштиришга руҳсат берилади.

Ушбу қоида 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб УЕФА Чемпионлар лигаси, УЕФА Европа лигаси, УЕФА Суперкубоги, УЕФА Миллатлар кубоги ва ташкилот томонидан ўтказиладиган бошқа барча мусобақаларда амал қила бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, қўшимча бўлимларда 4-ўзгаришга руҳсат бериш қоидаси биринчи бўлиб ФИФА томонидан жорий этилган ва у айни дамда ЖЧ-2018 мусобақаларида амалда қўлланилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!