Энди Франция чемпионатида ҳам видеотакрорлардан фойдаланилади

Франция чемпионатида эндиликда видеотакрорлардан фойдаланилади. Лига 1 директорлар кенгаши бугунги мажлисда келгуси мавсумдан VAR тизимидан фойдаланишни ёқлаб овоз беришди.

Унга кўра, ҳакамлар 4 ҳолатда видеотакрорлардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Яъни, голни ҳисоблаш, пеналти белгилаш, тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиш ва футболчини жазолаш керак бўлган вақтларда ҳакамларга видеотакрорлар ёрдамга келади.

Бироқ футболдаги қоидаларни назорат қилиб борадиган халқаро ташкилот – IFAB ушбу қарорни бекор қилдириш ҳуқуқига эгадир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!