Энди "Ювентус"га минерал сув ишлаб чиқарувчи фирмаси ҳомийлик қилади

13 июнь,2017, 18:20 268

Энди

Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти минерал сув ишлаб чиқарадиган Хитой фирмаси билан ҳомийлик келишувини имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра ушбу келишув 3 йил муддатга имзоланган. Шартнома 2017 йилнинг 1 июлидан кучга киради.

Айтиш керакки, “Ювентус” раҳбарияти "Ganten Water" фирмаси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик Турин клубининг Хитой бозорига кириб боришига ёрдам беради.