Энди футбол 60 дақиқа ўйналади-ми?!
IFAB (футбол қоидаларини тартибга солувчи халқаро футбол уюшмалари кенгаши) футбол томошабоплигини ошириш учун «Play Fair!» (адолатли ўйин) деб номланган янги стратегияни ишлаб чиқди.
Унга кўра, ташкилот 90 дақиқали “қора ўйин”дан кўра, учрашувлар вақтини “тоза” 60 дақиқага қисқартиришни таклиф қилмоқда. Бунда ҳар бир сония худди баскетбол ёки хоккейдаги сингари ҳисоблаб борилади.
Бундан ташқари IFAB дарвозабон ўз футболчисидан қайтган тўпни қўли билан жарима майдони ичкарисида ушлаб олганда белгиланадиган эркин зарба ўрнига 11 метрлик пенальтини жорий этишни таклиф қилмоқда.
Ташкилотнинг футболга киритишни режа қилган яна бир ўзгариши шундан иборатки, тўпни атайин қўли билан дарвозага киритган футболчини майдондан четлатиш ва аксинча, бўш қолган дарвозага қўл билан урилган голни инобатга олиш.
Фикрлар