Энди футболда ҳам тай-брейк бўлади ёҳуд пенальтилар сериясига киритилиши мумкин бўлган ўзгаришлар тўғрисида

Халқаро футбол уюшмаси кенгаши (ИФАБ) севимли спорт туримизга яна бир ўзгартиришни киритмоқчи.

Боиси, статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, пенальтилар сериясининг 60 фоизида дарвозага биринчи бўлиб зарба берган жамоа мағлубиятга учрайди. Ушбу тафовутни йўққа чиқариш мақсадида ташкилот ҳудди теннисдаги каби тай-брек усулини қўллаши мумкин. Бунда бир жамоанинг дамтлабки зарбасидан сўнг, иккинчи жамоа кетма-кет 2 марта зарба беради. Кейин биринчи жамоа ҳам 2марта кетма-кет зарба йўлайди. Жараён ҳудди шундай давом этади.   

Агарда бу усул амалиётга жорий этиладиган бўлса, у ҳолда бундай пенальтилар серияси шу йилнинг ўзида синовдан ўтказилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!