Энг чаққон ва тезкор ёшлар аниқланди

22 март, 22:00 434

Энг чаққон ва тезкор ёшлар аниқланди

 

Тошкент шаҳрида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда 300 дан зиёд спортчи югуриш, сакраш, ядро улоқтириш ва учкураш бўйича куч синашди.

Мусобақанинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Зайнаб Аҳатқулова, Лобар Абдуқаюмова, Маржона Жўраева, Фарида Тўлқинбоева, Темур Исроилов, Руслан Пискунов, Беҳруз Хўжаназаров олтин медални қўлга киритди.

Узунликка ва баландликка сакрашда Мадина Миннулинова, Ксения Боршева, Нодир Норбоев ва Темур Сеитғориев ғалаба қозонди. 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Т.Сеитғориев ва М.Миннулинова барча рақибларини ортда қолдирди.

Ядро улоқтиришда Фаёз Аюбхонов, Мадина Ҳамзаева, учкураш баҳсларида Мардонбек Сотволдиев ва Севинч Сайитқулова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

SPORTS.uz