Энг истеъдодли дзюдочилар ўзаро куч синашади

Жорий йилнинг 4-7 апрель кунлари Чирчиқ шаҳрида дзюдо бўйича 1997-1998 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилаётган ушбу мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси захирасини шакллантириш ва истеъдодли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ўтказилмоқда.

Чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан юз нафардан зиёд истеъдодли дзюдочилар ғолиблик учун куч синашади. Мусобақа иштирокчилари жами 16 та медаллар жамланмаси учун татамига чиқади.

Ўзбекистон чемпионатида маҳоратини намойиш этиб, совринли ўринларни эгаллаган дзюдочилар жорий мавсумда халқаро миқёсда ташкил этиладиган мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!