Энг кўп медаль пойтахтга кетди

 

Нукус шаҳрида дзюдо бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган мамлакат чемпионатида юртимизнинг барча ҳудудларидан 400 нафардан зиёд дзюдочи ғолиблик учун куч синашди.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, кескин ва муросасиз ўтган мусобақада энг кўп олтин медални Тошкент шаҳри вакиллари қўлга киритди. Ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган пойтахтлик Зафарбек Ўрмоналиев, Жайхун Назаров, Эрназар Ҳуррамов, Эдгар Григорян, Тошкент вилояти вакиллари - Дилмурод Ғафуров, Раҳим Исмоилов, Музаффар Тўрабоев, навоийлик Мақсуд Очилов, сирдарёлик Чингиз Шокиров шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ушбу мусобақада ўз вазн тоифасида совринли ўринларни эгаллаган ва ўз маҳоратини намойиш этган дзючилари жорий мавсумда халқаро миқёсида ташкил этиладиган мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!