Энг кўп қарши ҳужум қайси чемпионатда бўлади?

16 июнь,2017, 21:32 313

Энг кўп қарши ҳужум қайси чемпионатда бўлади?

Статистик материаллар тайёрлайдиган InStat компанияси Европа мамлакатлари миллий чемпионатларида 2016/17 йилги мавсумда энг кўп қарши ҳужум уюштирилган чемпионатлар қайси эканлигини маълум қилди.

Унга кўра, Шотландия чемпионати энг кўп қарши ҳужум уюштириладиган чемпионат эканлиги маълум бўлди. Шотландияда ҳар ўйинда жамоалар ўртача 39,10 бор қарши ҳужумга ўтишар экан.

Бу борада Россия Премьер лигаси 16, АПЛ 18, Ла лига эса 19 ўринларни қўлга киритди.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг қарши ҳужумларида 11 та гол киритди ва 7 та голга ассистентлик қилди. У «Реал»нинг 67 % қарши ҳужумларида иштирок этди.

Бу борадаги тўлиқ рўйхат билан таништирамиз:

1. Шотландия – 90 дақиқа ичида ўртача 39,10 та қарши ҳужум
2. Румыния – 38,42;
3. Бельгия – 38,14;
4. Чехия – 37,66;
5. Туркия – 36,72;
…11. Франция – 35,64;
12. Германия – 35,46;
…14. Италия – 35,12;
…16. Россия – 34,76;
…18. Англия – 33,92;
19. Испания – 33,56.