Энг кўп томошабин 4-марта Самарқандда

 

Олий Лиганинг якунланган 8-тур учрашувлари ҳам мухлисларга бир қатор кутилмаган натижалар ва шиддатли баҳсларни тақдим этди. “Динамо” матбуот хизмати ушбу турга ташриф буюрган томошабинлар рўйхатини тақдим этди.

Чемпионатнинг тахмин қилиб бўлмас ўйинларга бой ўтаётгани эса мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлади. Хусусан, Самарқанддаги «Динамо» ўйингоҳи жорий мавсумдаги ҳар ўйинда мухлислар билан тўлиб тошмоқда.

Олий Лига 8-тур учрашувлари якунларига биноан, бу сафар ҳам самарқандлик мухлислар ўйингоҳга ташриф буюриш бўйича пешқадам бўлишди. Жумладан, «Динамо» - «Сўғдиёна» (2:2) учрашувида «Динамо» марказий ўйингоҳида 12 805 томошабин ташриф буюрган. Бу 8-турда энг кўп томошабин тўпланган баҳсга айланди.

Эътиборлиси, бунга қадар ҳам Самарқандда ўтган «Динамо»нинг «Шўртан», «Навбаҳор», «Бухоро»га қарши учрашувлари ҳам турнинг энг кўп томошабин тўплаган ўйини бўлган эди.

Олий Лига. 8-тур ўйинларидаги мухлислар ташрифи:

«Динамо» – «Сўғдиёна» – 2:2. Самарқанд, 12 805 томошабин.

«Қизилқум» – «Насаф» – 1:1. Навоий, 7538 томошабин.

«Шўртан» – «Қўқон-1912» – 2:3. Ғузор, 3517 томошабин.

«Машъал» – «Бунёдкор» – 1:0. Муборак, 2896 томошабин.

«Пахтакор» – «Навбаҳор» – 1:0. Тошкент, 1552 томошабин.

«Металлург» – «Бухоро» – 1:2. Бекобод, 1429 томошабин.

«Нефтчи» – «Олмалиқ» – 1:1. 1250 томошабин.

«Локомотив» – «Обод» – 7:0. 515 томошабин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 7-турда энг кўп томошабин йиғилган ўйин Наманганда «Навбаҳор» - «Шўртан» (1:0) ўйинида қайд этилиб, баҳсда 12 705 томошабин ташриф буюрганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!