Энг кучли боксчиларимиз Россияга йўл олди

21 ноябрь,2017, 12:06 1852

Энг кучли боксчиларимиз Россияга йўл олди

Россиянинг Белоярск шаҳрида 22-27 ноябрь кунлари бокс бўйича «Нефть мамлакатлари жаҳон кубоги» мусобақаси ўтказилади.

Мазкур нуфузли мусобақада Равшан Хўжаев ва Зиятдинбек Тойғонбоев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжар Турсунов каби маҳоратли боксчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, нуфузли турнирда ўзбекистонлик Ҳамид Турсунов ҳакам сифатида ишлайди.

Мусобақа ҳақидаги сўнгги янгиликларни биринчилардан бўлиб Sports.uz интернет порталида кузатиб боринг.

Sports.uz