Энг кучли ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионлиги учун курашади

25 май, 21:52 483

Энг кучли ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионлиги учун курашади

 

26 май куни Гонконгда дзюдо бўйича қитъамизнинг энг кучли дзюдочилари иштирокида Осиё чемпионати бошланади.

Нуфузли мусобақада 29 давлатдан 250 нафарга яқин дзюдо усталари ғолиблик учун куч синашади.

Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш учун мураббийлар энг кучли спортчиларимизни таркибга киритди. Эркаклар ўртасидаги мусобақада тўққиз нафар дзюдочимиз - Ғиёсжон Бобоев, Мирзоҳид Фармонов, Шерали Жўраев, Муҳсин Хисомиддинов, Муҳаммадкарим Хуррамов, Сардор Нуруллаев, Шаҳзодбек Собиров, Муҳриддин Тиловов ва Суҳроб Турсунов татамига чиқади.

Қизлар мусобақасида Муҳайё Иброҳимова, Диёра Келдиёрова, Муқаддас Кубеева, Гулноза Матниёзова, Дилдор Шерметова, Кумуш Йўлдошева ҳамда Раҳима Йўлдошева ўз маҳоратини намойиш этади.

Мусобақада ўзбекистонлик дзюдочиларга муваффақият тилаймиз!

SPORTS.uz