Энг кучли теннисчимиз ғалаба учун уч соат курашди

 

Наманган бошланган "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирда биринчи рақамда сараланган Санжар Файзиев саралашдан чиққан қозоғистонлик Тимур Хабибулинни енгишга икки соату 43 дақиқа сарфлади.

Санжар азалий рақибидан ўч олди

Қозоғистонлик теннисчи илк дақиқаардан жиддий қаршилик кўрсатди ва биринчи сетни 7:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Санжар вазиятни иккинчи раундда ўнглади ва 6:4 ҳисобидаги ғалаба эвазига умумий ҳисобни тенглаштирди. Ҳал қилувчи учинчи сетда эса ўзбек теннисчи 7:6 ҳисобида зафар қучиб, рақибнинг жиддий қаршилигини синдира олди.

Дастлабки босқичда муваффақият қозонган ҳамюртларимиздан Сергей Фомин ва Темур Исмоилов ҳам бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!