Энг машҳур боксчиларимиз терма жамоа футболчилари билан учрашди (фото)

5 июнь, 22:22 3367

Энг машҳур боксчиларимиз терма жамоа футболчилари билан учрашди (фото)

 

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг халқаро майдонлардаги ютуқлари бугунги кунда спорт мухлисларини хушнуд этиб келмоқда. Ўз навбатида – миллионлар ўйини – футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон бокс федеарцияси матбуот хизматидан SPORTS.uz сайтига маълум қилишларича, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ташаббуси билан ўтказилган учрашувда етакчи боксчиларимиз – Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Шаҳрам Ғиёсов, Элнур Абдураимов, Баҳодир Жалолов қатнашди.

Тадбирда боксчиларимиз футбол билан бирга Рио Олимпиадаси ва Тошкентдаги Осиё чемпионати таассуротлари ҳақида ўртоқлашди. Учрашувда бокс бўйича терма жамоа мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ва футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам ўз фикрларини билдирди.

 

 

 

 

SPORTS.uz