Энг сара мотокроссчилар Тошкентда беллашди

898

Энг сара мотокроссчилар Тошкентда беллашди

“Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг 26 йиллигига бағишланган мотокросс бўйича мусобақа ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти мусобақасида 40 нафарга яқин спортчилар шахсий биринчилик учун беллашишди. Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган спорт мотокроссчилар қуйидаги турларда ўз омадларини синаб кўришди:

  1. Двегател ўлчами 85 м³
  2. Двегател ўлчами 125 м³
  3. Двегател ўлчами 500 м³

Спортчилар 15-18 ёш ва 18 ёшдан катталар ёш гуруҳлари бўйича иштирок этишди.Икки кунлик натижаларга кўра,ўзининг мотоцикли ҳамманикидан тезроқ эканини исботлаган спортчилар номи маълум бўлди.

Двигател сиғими 85 м³ бўлган спортчилар ўртасида:

  1. Дадалон Тўйчиев (Жиззах) – 1 ўрин
  2. Эмран Абзалов (Тошкент) – 2 ўрин
  3. Жавлонбек Умаров (Сурхондарё) – 3ўрин
  4. Арслонбек Хамидулин (Тошкент) – 4 ўрин
  5. Аброрбек Жуманов (Тошкент) – 5 ўрин
  6. Феруз Намозов (Қашқадарё) – 6 ўрин
  7. Жамшид Хамидов (Андижон) – 7 ўрин
  8. Шахзода Сайдуллаева (Навоий) – 8 ўрин
  9. Достон Тўраев – (Бухоро) –/–

Двигател сиғими 125 м³ бўлган спортчилар ўртасида:

  1. Денис Пертсев (Тошкент) – 1 ўрин
  2. Шевкет Сулаймонов (Тошкент) – 2 ўрин
  3. Иззат Қобилов (Навоий) – 3 ўрин
  4. Рауф ибрагимов (Сурхондарё) –/–
  5. Дмиртий Усов (Тошкент ш.) –/–
  6. Сергей Виноградов (Тошкент) –/–
  7. Рустам Муродов (Тошкент ш.) –/–
  8. Бунёд Маматалиев

Двигател сиғими 500 м³ бўлган спортчилар ўртасида:

  1. Андрей Сазанов (Тошкент вил.) – 1 ўрин
  2. Сергей Давлетяров (Тошкент ш.) – 2 ўрин
  3. Бекзод Халимбоев (Бухоро) – 3 ўрин
  4. Сергей Барабуков (Навоий) – 4 ўрин
  5. Рушан Ибрагимов (Қашқадарё) – 5 ўрин
  6. Зойир Қурбонов (Қашқадарё) – 6 ўрин

Ғолиблар “ Ватабпарвар ” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти 1991 йил 23 ноябр куни ташкил топган. Ташкилотнинг вазифаси Республика техник ва амалий спорт турлари маркази ва минтақавий кенгаш томонидан жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, спортнинг техник ва амалий спорт турлари бўйича 2017 йилнинг тўққиз ойи давомида 32 та республика спорт мусобақалари ўтказилди. Юқоридаги турлар бўйича ўтказилган республика мусобақаларида Андижон, Бухоро, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳри вакиллари фаол иштирок этишди. Мазкур спорт мусобақаларида жами 31616 нафар спортчилар иштирок этган бўлиб, улардан 10-14 ёшли спортчилар 7442 нафарни ва 15-18 ёшли спортчилар 14446 нафарни ташкил этади.