Энг зўр саккиз теннисчи миллионлар учун курашга киришди

14 ноябрь,2016, 10:33 525

Энг зўр саккиз теннисчи миллионлар учун курашга киришди

Буюк Британиянинг Лонон шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмасининг - АТР якуний чемпионати ўйинлари бошланди. 

Мукофот жамғармаси етти ярим миллион АҚШ доллари бўлгани мусобақада жаҳон рейтингида энг юқори саккиз поғонадан жой олган теннисчилар иштирок этиши лозим. Агар улардан бирортаси мусобақада қатнаша олмаса рейтингда кейинги ўринларда бораётган теннисчилар таклиф этилади. Бу гал испаниялик Рафаэль Надалнинг ўрнига австриялик Доминик Тим қатнашадиган бўлди. 

Қоидага кўра, иштирокчилар  - Жон Макинрой ва Иван Лендль гуруҳларига бўлиниб беллашишади. ҳар бир гуруҳдан энг кучли икки теннисчи ярим финалга чиқади. 

Бу гал Жон Макинрой гуруҳидан Энди Маррей (Буюк Британия, 1), Станислас Вавринка (Швейцария, 3), Кей Нисикори (Япония, 5)     ва Марин Чилич (Хорватия, 7) жой олди. Иван Лендль гуруҳида Новак  Жокович (Сербия, 2), Доминик Тим (Австрия, 8), Милош Раонич (Канада, 4) ва  Гаэль Монфис (Франция, 6)    ўйнаяпти. 

Мусобақадаги дастлабки икки учрашув ўтказилди. Унда Новак Жокович Доминик Тим билан куч синашди. Биринчи сетда Новак дебютант теннисчига 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шундай бўлса-да, тажриба ва маҳорат бобида рақибидан устун бўлган сербиялик теннисчи кейинги сетларни 6:0, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. 

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Милош Раонич франциялик рақиби Гаэль Монфисни қийинчиликсиз 6:3,  6:4  ҳисобида мағлубиятга учратди.

    
SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.