Энг зўр полвонлар Ўзбекистон чемпиони бўлди

17 март, 09:28 589

Энг зўр полвонлар Ўзбекистон чемпиони бўлди

Қарши шаҳрида халқимизнинг миллий қадрияти - кураш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида юртимизнинг энг кучли 500 нафарга яқин полвони ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада жаҳон ва қитъа миқёсидаги мусобақаларда ғолиб васовриндор бўлган полвонларнинг кўплиги беллашувларнинг кескин ва муросасиз ўтишини таъминлади.

Уч кун давом этган мусобақалар натижалари SPORTS.uz ахборот порталида мунтазам ёритиб келинмоқда.

Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган сурхондарёлик Искандар Ҳакимжонов, Муҳсин Хисоминддинов, бухоролик Шаҳрам Аҳадов, қашқадарёлик Давлат Абраев, Шуҳрат Арслонов, Илҳом Жўраев, тошкентлик Камолиддин Расулов Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Ўзбекистон чемпионатида маҳорат кўрсатган ва совриндор бўлган полвонлар йил давомида халқаро миқёсдаги мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

SPORTS.uz