Енгил атлетика бўйича мамлакат чемпионати давом этмоқда (фото)

20 октябрь,2017, 20:15 531

Енгил атлетика бўйича мамлакат чемпионати давом этмоқда (фото)

  Тошкент тиббиёт академиясининг "Шифокор" стадионида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ҳамда 1995-1997 йилларда таваллуд топган ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда.

  Мамлакат чемпионати баҳсларида 358 нафар иштирокчи ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиш умидида интилмоқда. Кеча бўлиб ўтган мусобақаларда 10 км. масофага югуришда тошкентлик Надя Дўсанова тенгсиз эканини яна бир бор исботлади. Ядро улоқтириш борасида Екатерина Тункусская (Фарғона) тенгдошларидан устун келди. Григорий Камуля (Тошкент) узунликка сакрашда ғолиблик нашидасини сурди. Роксана Худоярова (Самарқанд) 100 метрга югуришда биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Жалолиддин Ҳамроқулов (Қашқадарё), Санжар Бахтиёров (Самарқанд), Асал Мухторова (Фарғона),Евгений Фадеев (Сурхондарё), Дмитрий Мельситов (Сирдарё) лар ҳам енгил атлетика баҳслари бўйича биринчи бўлдилар.