Енгил атлетикада барча жаҳон рекордлари бекор қилиниши мумкин

4 январь, 19:10 574

Енгил атлетикада барча жаҳон рекордлари бекор қилиниши мумкин

 
 
Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси (IAAF) жаҳон рекордларининг барчасини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
 
Бу таклифни Халқаро спорт матбуоти уюшмаси (AIPS) билдирди. Журналистлар ташкилоти Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси президенти Себастьян Коэга очиқ мактаб ёзди ва кейинги пайтда допинг истеъмоли кўпайиб кетгани учун барча жаҳон рекордларини бекор қилишни таклиф қилган.
 
- Биз мунозара ва муҳокамаларни давом эттиряпмиз, - дейди Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси матбуот хизмати вакили. - Ҳалол спортчилар ва уларнинг натижаларини доимо қадрлаб келамиз. Агар жаҳон рейтингларининг барчаси бекор қилинса. ҳалол йўл билан рекорд ўрнатган забардаст спортчиларнинг номи ҳам тарихдан ўчиб кетади. Шунингдек, рекордлар ўчириб юқборилса, ҳалол спортчиларни ҳам нопок йўллардан фойдаланганга чиқариб қўямиз.
 
 
Аввалроқ Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси допинг истеъмоли бўйича мурожаатлар учун ахборот порталини ишга туширган эди.